Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кемалари Япония назоратидаги ороллар сув ҳудудига кириб борди
Пекин ва Токио ўртасидаги муносабатларда кескинлик ортиб бормоқда. Бундан олдин Япония бош вазири Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужумига ҳарбий жавоб қайтариш ва мамлакатга ядровий қурол киритишга қўйилган тақиқдан воз кечиш имкониятини очиқ қолдиришини маълум қилган эди.
Хитой қирғоқни қўриқлаш хизмати кемалари 16 ноябр куни Шарқий Хитой денгизида Сенкаку ороллари (уларнинг хитойча номи – Дяоюйдао) яқинидаги, Япония назоратида бўлган сув ҳудудига кириб борди. Пекин томонидан билдирилишича, Япония назоратидаги, аммо Хитой даъво қиладиган ушбу киши яшамайдиган ороллар атрофидаги территориал сувларда "патруллик қилиш" амалга оширилган бўлиб, унинг мақсади Хитойнинг "ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш"дан иборат бўлган.
Ҳодиса Япония ва Хитой ўртасида муносабатлар кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлди. Бунга Япония бош вазири Санаэ Такаити 7 ноябр куни парламентда сўзлар экан, Хитойнинг Тайванга эҳтимолий ҳужумига ҳарбий жавобни истисно этмагани сабаб бўлди. Унинг бу баёноти Пекинда кескин реакция уйғотди, Хитой томони Япониядан бу позициядан воз кечишни талаб қилди. Хитой ҳукумати ўз фуқароларига Японияга сафарлардан воз кечишни тавсия этди.
Сўнгги кунлар ичида маълум бўлишича, Такаити Япониянинг ядровий қуролдан воз кечишга оид принципларини қайта кўриб чиқиш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар берди 14 ноябр куни "Киодо" агентлиги ҳукуматдаги манбаларига таяниб. Бу ҳақда бундан аввалроқ The Japan Times газетаси ҳам ёзган эди.
1967 йилда қабул қилинган уч "ядросиз принцип"га мувофиқ, Япония ядровий қуролга эга бўлиш, уни ишлаб чиқиш ва мамлакат ҳудудига киритишдан воз кечган. Ҳозир Токио ядровий қуролни мамлакатга киритишга қўйилган тақиқнинг мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳаланмоқда, чунки бу тақиқ Япониянинг иттифоқдоши – АҚШ томонидан таъминланаётган ядровий тийиб туриш сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, деб ҳисобланмоқда. Ҳозирда Вашингтон ўзининг Японияда жойлашган ҳарбий базаларида ва япон портларига кирадиган кемаларида ядровий қуроллар жойлаштира олмайди.
16 ноябр куни Тайван мудофаа вазирлиги хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида Хитойнинг 30 та ҳарбий самолёти ва еттита ҳарбий кемаси орол атрофидаги ҳаво ҳудуди ва территориал сувларга кириб чиққан.
Мавзуга оид
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025