Маълум қилинишича, судя ўзининг гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали масалани ҳал қилиб беришини айтган. У фуқароларни Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юбориш эвазига жами 15 000 АҚШ доллари талаб қилган ва ишни тезроқ “битириб бериш” баҳонасида олдиндан 4 100 АҚШ долларини олган.

Бироқ у берган ваъдасини бажара олмаган. Олдин олган пул маблағининг бир қисмини қайтариб бериш жараёнида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Расмий маълумотга кўра, судяга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (катта миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.