Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта ва курерлик хизматлари статистикаси: энг юқори кўрсаткич Тошкентда
2025 йил январ–октябр ойларида мамлакатда почта ва курерлик хизматлари ҳажми 5,5 трлн сўмга етди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,1 фоизга кўп. Хизматлар ҳажмида энг юқори кўрсаткич 2,9 трлн сўм билан Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда почта ва курерлик хизматлари ҳажми 5,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,1 фоизга ошган.
Статистикадан кўринишича, мазкур турдаги хизматлар ҳажмида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда — 2,9 трлн сўм. Қолган ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 64,9 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 291,7 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 66,3 млрд сўм;
- Жиззах вилояти — 42,7 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти — 300,5 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 34,6 млрд сўм;
- Наманган вилояти — 161,1 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти — 602,4 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти — 62,1 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 41,3 млрд сўм;
- Тошкент вилояти — 433,5 млрд сўм;
- Фарғона вилояти — 420,4 млрд сўм;
- Хоразм вилояти — 80,5 млрд сўм.
Маълумотлар почта ва курерлик хизматларига талаб ортиб бораётганини, айниқса йирик шаҳарлар ва савдо-иқтисодий фаол ҳудудларда бозор ҳажми сезиларли ошганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
13:51 / 25.12.2025
Ўзбекистонда хизматлар бозори 14,6 фоизга ўсди
10:39 / 25.12.2025
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист келаётган давлатлар маълум қилинди
14:40 / 24.12.2025
Ўзбекистон ташқи савдоси: энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди
14:31 / 24.12.2025