Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган ва қисқа вақтда яна ёқиб қўйилган.
Фото: Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ деб талқин қилинаётган видеолар бўйича Энергетика вазирлиги изоҳ берди.
Вазирликнинг билдиришича, бу ҳолат «М-25» конининг 202-сон қудуғида бир ҳафта олдин кузатилган геологик жараён бўлиб, аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши ҳолати ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган ва қисқа вақтда яна ёқиб қўйилган.
“Айни пайтда Бойсундаги «М-25» конида вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик изоҳида.
Таъкидланишича, ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ ёқиб қўйилган ва бу усул атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қабул қилинган стандарт амалиёт ҳисобланади ҳамда халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради.
Мавзуга оид
16:08 / 18.12.2025
Европарламент Россия газидан воз кечиш режасини тасдиқлади
09:13 / 17.12.2025
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
09:15 / 13.12.2025
Қорақалпоғистонда 5 км чуқур қудуқдан саноат миқёсида газ чиқди
12:01 / 12.12.2025