Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
Мисрдаги Ўзбекистон элчиси Мансур Қиличев Миср ташқи ишлар вазирининг маданий масалалар бўйича ўринбосари Ваэл ан-Наггар билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида маданий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
“Дунё” мухбири хабар беришича, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев Миср ташқи ишлар вазирининг маданий масалалар бўйича ўринбосари Ваэл ан-Наггар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, фан, адабиёт, кино ва санъат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ваэл ан-Наггар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва ислом дунёси тарихида тутган ўрнини алоҳида эътироф этар экан, Миср томони маданий соҳалардаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Учрашув чоғида қуйидаги ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди:
- Миср ва Ўзбекистон кино ижодкорлари ҳамкорлигида Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олиш;
- икки халқ адабиёт дурдоналарини ўзбек ва араб тилларига таржима қилиш;
- кутубхоналар, музейлар ва мусиқа институтлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- қўшма санъат кўргазмалари ва маданий тадбирларни ташкил этиш.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маданият, туризм ва санъат соҳалари бўйича манфаатдор идоралар раҳбарлари даражасида учрашувлар ташкил этиш, ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришди.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
19:04 / 16.04.2026
Тошкентда мактаб ўқувчиларига пулга 3D форматда қўрқинчли филм намойиш қилинди
08:05 / 01.04.2026