Фото: Абдулкарим Ҳана / AP Photo
Фото: Абдулкарим Ҳана / AP Photo
Фото: Абдулкарим Ҳана / AP Photo

2 декабр куни Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида 54 нафар жуфтликнинг оммавий тўйи бўлиб ўтди. Ўша куни Ҳамад турар жой мажмуаси вайроналари орасида «Бахт либоси» деб номланган саҳна тикланган. Бу — икки йиллик урушга қарамай, матонат ва ҳаёт сари интилиш тимсоли сифатида танланган.

Anadolu нашрининг ташкилотчиларга таяниб ёзишича, 54 жуфтлик — бутун Ғазо бўйлаб 2 651 нафар аризачилар орасидан қуръа ташлаш орқали танлаб олинган.

Фото: AP Photo

Фаластин байроқлари ва гуллар билан бурканган, миллий қўшиқлар янграган маросимга – Ғазода анчадан буён хурсандчилик кўрмаган минглаб оилалар ва болалар келди.

Жуфтликлар анъанавий Фаластинча нақшлар туширилган либос ва костюмда Ғазодаги вайрон бўлган бинолар ёнидан ўтишди. Бу оммавий тўй икки йиллик ҳалокат, ўлим ва можаронинг ортидан пайдо бўлган камёб умид лаҳзаларидан бири сифатида кўрилди.

Фото: AP Photo
Фото: AP Photo

«Бўлиб ўтган барча воқеаларга қарамай, биз янги ҳаётни бошлаймиз. Худо хоҳласа, бу урушнинг охири бўлади», дея жуфтлардан бирининг сўзларини келтирмоқда Associated Press нашри.