Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ички ишлар ходими ва унинг вояга етмаган қизи ис газидан вафот этди
Ҳолат 18 ноябр куни ички ишлар ходимининг Андижон шаҳридаги хизмат уйида содир бўлган. Ота ва унинг 7 ёшли қизи вафот этган. 3 ёшли қизи эса шифохонага ётқизилган.
Андижон шаҳрида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Ҳолатни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Маълум қилинишича, ички ишлар ходими О.Ё. оилада ёлғиз ўғил бўлган. У 18 ноябр куни ўз хизмат уйида вояга етмаган қизи билан ўлик ҳолда топилган. Дастлабки хулосага кўра, ота ва қиз ис газидан вафот этган.
О.Ё. ўша куни тонгда тунга навбатчиликдан қайтган ҳамда ўз хизмат уйига келиб, 7 ва 3 ёшли қизлари билан бирга ухлаган. Бироқ табиий газ таъминотидаги узилиш оқибатида хонадонда ис гази тарқаб, ходим ва унинг 7 ёшли қизи вафот этган. 3 ёшли қизи эса шифохонага ётқизилган. У жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолаётгани айтилмоқда.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий ахборот берилгани йўқ. Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’нинг бу борадаги сўровини жавобсиз қолдирди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026