Махсус комиссия топшириғига мувофиқ, Ўзгидромет маълумотига кўра, Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кузатилган туман олдиндан прогноз қилинган бўлиб, у ҳавода PM2,5 ва PM10 каби майда заррачалар миқдорининг ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, туманнинг асосий сабаби мамлакат ҳудудига кирган совуқ ва нам ҳаво массаларидир. Аввалроқ шу кунларда ҳаво сезиларли даражада совиши ҳақида ҳам маълум қилинган эди.

Шу билан бирга, Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакат ҳавосидаги чангнинг 55–60 фоизи ташқи ҳудудлардан келади. Охирги кунларда шамол сустлиги, инверсия ҳодисаси ва ҳозирги туман туфайли ушбу заррачалар ҳавода тўпланиб, тарқалмай туриб қолмоқда.