Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижлик тадбиркорлар асосан Тошкент шаҳри ва вилоятини танламоқда
2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги 17 900 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи — бу ерда 11 369 та корхона фаолият юритмоқда. Кейинги ўринда Тошкент вилояти бўлиб, ҳудудда 2 330 та хорижий инвестицияли корхона қайд этилган.
Шу тариқа, Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 13 699 та корхона жойлашган бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг катта қисмини ташкил этади.
Қолган ҳудудлар кесимида Самарқанд вилоятида 661 та, Фарғона вилоятида 609 та, Сурхондарё вилоятида 492 та хорижий инвестицияли корхона фаолият юритмоқда. Андижонда — 404 та, Бухорода — 377 та, Навоийда — 307 та корхона қайд этилган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида 270 та, Наманган вилоятида 261 та, Жиззах вилоятида 248 та, Қорақалпоғистон Республикасида 218 та, Хоразм вилоятида 196 та, Қашқадарё вилоятида эса 158 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда.