Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябр ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди. Унда бирламчи бозорда ўсиш, иккиламчи бозорда эса пасайиш тенденцияси қайд этилган.
Таҳлилга кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошган. Бу ўтган йилнинг ноябр ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир.
Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсган.
Иккиламчи бозорда эса ноябр ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам.
Қайд этилишича, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ошган.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026