Президент гиёҳвандлик хавфи тобора кучайиб, глобаллашув шароитида бу хавф Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётганини таъкидлади. Айтилишича, наркотик савдоси трансчегаравий ҳамда виртуал характерга эга бўлиб бораётгани жиноятларни аниқлашда янги усулларни қўллаш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашни талаб қилмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур йўналишда яқинда Миллий дастур қабул қилинган. Энди наркожиноятларга қарши кураш умуммиллий ҳаракатга айлантирилиб, жамиятда бу иллатга нисбатан муросасиз муҳит шакллантирилади.
Давлат раҳбари ёшларни гиёҳвандлик хавфидан асраш, гиёҳвандликни таг-томири билан йўқотиш ва ёшларда маънавий-руҳий иммунитетни кучайтириш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар этилишини билдирди.

















