Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчи шифохонага олиб кетилди
Қамчиқ довонида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон фуқароси ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилди. Текширув пайтида ҳайдовчининг соғлиғи ёмонлашгани аниқланиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва шифохонага олиб кетилди.
Қамчиқ довонида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган ҳайдовчи ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилди. Тўхтатиш жараёнида унинг соғлиғи ёмонлашгани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда у шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи тиббиёт ходимлари назоратида экани билдирилди.
Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчиларни бетоб ҳолда транспорт воситасини бошқармасликка чақирди. Қайд этилишича, бу нафақат ҳайдовчининг, балки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва хавфсизлиги учун ҳам жуда муҳимдир.
Мавзуга оид
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
13:59 / 23.04.2026