Иқтисодиёт | 08:42 / 26.12.2025
1880
1 дақиқада ўқилади

Тикув-трикотаж ва чарм саноатига имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди

Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, тикув-трикотаж, пойабзал ҳамда чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзли солиқ ставкалари белгиланди.

Фото: Kun.uz

Қонунга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур йўналишларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2 фоиз, ижтимоий солиқни эса 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Мазкур норма соҳа корхоналарини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда иш ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Қонун 2025 йил 25 декабрда қабул қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид