Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, туғилишлар ота-оналарнинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
Отасининг ёши:
- 25 ёшгача — 74 946 нафар (11,3 фоиз);
- 25–39 ёшдагилар — 542 512 нафар (81,6 фоиз);
- 40 ёш ва ундан катталар — 47 140 нафар (7,1 фоиз).
Онасининг ёши:
- 25 ёшгача — 269 823 нафар (40,6 фоиз);
- 25–39 ёшдагилар — 385 424 нафар (58 фоиз);
- 40 ёш ва ундан катталар — 9 351 нафар (1,4 фоиз).
Берилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда туғилишларнинг катта қисми 25–39 ёшдаги оналар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, 25 ёшгача бўлган оналар улуши ҳам сезиларли — 40,6 фоиз.














