Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетди
1 январ куни тунги соат 01:59 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида 85/1-уй қаршисида икки автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашув оқибатида Cobalt автомобилида ёнғин чиққан.
Маълумотларга кўра, Cobalt автомобили ёнаётгани ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ФВББга соат 01:59 да келиб тушган. Шунга мувофиқ, қутқарув техникалари ҳодиса жойига соат 02:08 да етиб борган.
Ёнғин соат 02:14 да ўчирилган ва тезкор ҳаракатлар орқали ёнғиннинг кенгайиб кетишига йўл қўйилмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026