Миллий статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон 180 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.

Шу даврда импорт ҳажми бўйича энг йирик шериклар топ-10 талиги қуйидагича шаклланган (АҚШ долларида):

  • Хитой – 12,8 млрд;
  • Россия – 7,8 млрд;
  • Қозоғистон – 3 млрд;
  • Туркия – 1,7 млрд;
  • Корея Республикаси – 1,5 млрд;
  • Германия – 1 млрд;
  • Ҳиндистон – 1 млрд;
  • Туркманистон – 926,2 млн;
  • Беларус – 698,8 млн;
  • АҚШ – 656,1 млн.

Маълумотларга кўра, импорт ҳажми бўйича биринчи ўринда Хитой, иккинчи ўринда Россия, учинчи ўринда эса Қозоғистон турибди.