Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат фуқаролик хизматида лавозимлар 100 фоиз танловлар орқали тўлдирилади
Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик асосида ташкил этиш доирасида раҳбар ва мутахассис лавозимларига танлов, онлайн малака ошириш, рақамли хизматлардан фойдаланиш ҳамда мақсадли стажировкалар бўйича янги мақсадлар белгиланмоқда.
Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш йўналишида бир қатор вазифалар белгиланмоқда.
Жумладан, давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва мутахассис кадрлар тоифасидаги лавозимларини эгаллаш тўлиқ малака даражасига асосланган карера модели бўйича танловлар орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Edu.argos.uz масофавий таълим платформаси орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг онлайн малака ошириш қамровини 100 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, “Давлат хизматчиси” мобил иловасидан фойдаланаётган давлат фуқаролик хизматчилари улушини ҳам умумий сонидан 100 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда тадқиқот ва таҳлилий марказларининг камида 200 нафар ходимлари учун 1 ойдан 6 ойга қадар муддатга мақсадли стажировка ўташини ташкил этиш вазифаси белгиланмоқда.
Бундан ташқари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси битирувчиларининг йиллик ижтимоий, иқтисодий ва институционал ижобий таъсир кўрсаткичлари ўртача 0,8 коэффициентдан кам бўлмаслигини таъминлаш (ишлаб бериш мажбурияти тўлиқ ўталгунга қадар) назарда тутилган.
Мавзуга оид
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
15:19 / 01.12.2025
Швейцарияликлар умумий фуқаролик хизматига қарши овоз берди
08:51 / 11.11.2025