Ўзбекистон | 16:03 / 06.01.2026
973
1 дақиқада ўқилади

Жиноят содир этилмаган маҳаллалар улуши 40 фоизга етказилади

“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини инсон ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга йўналтириш доирасида ижро ишларига сунъий интеллектни жорий этиш, маҳаллаларда олди олинадиган жиноятларни камайтириш ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар ва оғир оқибатли ЙТҲ сонини қисқартириш бўйича кўрсаткичлар назарда тутилган.

Фото: mahallakengashi.uz

“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш вазифаси белгиланган.

Жумладан, суд ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига “сунъий интеллект” технологияларини жорий этиш орқали ижро ишларининг 30 фоизини мажбурлов чораларини қўлламаган ҳолда ижросини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларнинг йиллик кўрсаткичини камида 18 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Лойиҳада маҳалла ҳудудида олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган йиллик кўрсаткичини камида 54 фоизга камайтириш, шунингдек, жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар улушини жами маҳаллалар салмоғида 40 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини камида 50 фоизга камайтириш режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид