Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Самарқандда резина-пластмасса ишлаб чиқариш 1 трлн сўмдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан қиймати 18,5 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,1 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 6,9 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарилган. Тошкент вилоятида эса 4,2 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланган.
Шу билан бирга, Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 трлн сўмни ташкил этган бўлса, Самарқанд вилоятида 1,3 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарилган. Сирдарё вилоятида ҳам мазкур йўналишдаги ишлаб чиқариш 1 трлн сўмга етган.
Қолган ҳудудларда Андижон вилоятида 770,7 млрд сўм, Наманган вилоятида 752 млрд сўм, Жиззах вилоятида 463,1 млрд сўм, Навоий вилоятида 369,5 млрд сўм, Бухоро вилоятида 318,8 млрд сўмлик резина ва пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 198,1 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 172,8 млрд сўм, Хоразм вилоятида 154,6 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 103,4 млрд сўмлик ишлаб чиқариш қайд этилган.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 11 ойи якунлари резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмида барқарор ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
14:04 / 07.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Италияга сафарлари 25 фоизга ошди
14:25 / 06.01.2026
Ўзбекистонда аёллар неча ёшда оила қуряпти? — 2025 йил рақамлари
13:02 / 06.01.2026
Ўзбекистонга ўқиш учун келаётганлар кўпайди: етакчи мамлакат — Ҳиндистон
09:45 / 06.01.2026