Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал бўйича чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалиши ортидан ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Фото: ИИББ
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 январ куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган А.А. Lacetti автомашинасида Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтда BYD автомашинаси ҳайдовчиси билан йўл талашган. Натижада 1982 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги BYD автомашинаси йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида ўзаро уришиб, жамоат тартибини бузган.
Қайд этилишича, жанжал оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Мавзуга оид
09:09 / 17.02.2026
Шайхонтоҳурда Белтепа кўчасидаги хонадонда ёнғин: жабрланганлар йўқ
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
22:21 / 30.01.2026
Тошкентда одамларни қўрқитиб, пул талаб қилган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди
08:30 / 26.01.2026