Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус ва Хўжайлида “опий” савдоси фош этилди: 1 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва ИИВ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нукус шаҳри ва Хўжайли туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадор уч нафар шахс ушланди. Амалиётда жами 1 кг 210 граммга яқин “опий” ашёвий далил сифатида олинди.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва ИИВ тезкор ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 грамм “опий” моддасини Шуманай туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган шахсга 4 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Шунингдек, наркосавдогарнинг ёнидан қўшимча 5 грамм “опий” ҳам ашёвий далил сифатида олинган.
Ўрганишлар натижасида, мазкур гиёҳвандлик воситаси 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олингани аниқланган. Ҳолат юзасидан тезкор тадбир Хўжайли туманида давом эттирилиб, ушбу шахс 20 грамм “опий”ни 8 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Бундан ташқари, унга тегишли сумкадан 1 килограмм 176 грамм “опий” моддаси ҳам топилиб, мусодара қилинган. Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Қайд этилишича, уч нафар қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятларни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:39 / 06.01.2026
Қўқон ва Фарғонада “опий” ва “гашиш”нинг катта партиялари мусодара қилинди
14:08 / 28.12.2025
Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси икки ходими ушланди
08:00 / 16.12.2025
Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг опий фош этилди
14:57 / 15.12.2025