Жамият | 10:55
4170
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Porsche, Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13 январ куни тунги соат 01:55 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари чорраҳасида Lacetti, Porsche ва Spark автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълум қилинишича, ҳодиса 1995 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Lacetti, 2006 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Porsche ҳамда 1990 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Spark автомашиналари иштирокида содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Porsche русумли автомашинасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид