Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги намойишлар: Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар қайд этилмади
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган. Элчихона Эронда бўлиб турган юртдошларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Эрондаги вазият Ўзбекистон томонидан диққат билан кузатиб борилмоқда. Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.
Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмаслик, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлиш ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш сўралди.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: +982122299780, +982122832025.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026