Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дорихоналарда спирт ўрнига лосьон таклиф этилаётгани аниқланди
Рақобат қўмитасининг «сирли мижоз» тадбири доирасида 20 дан ортиқ дорихонада текширув ўтказилди. Шундан тахминан 25 фоизида спирт сўралганда унинг ўрнига лосьон берилгани аниқланган.
Рақобат қўмитаси томонидан дорихоналарда «сирли мижоз» тадбири ўтказилди, дея хабар берди қўмита ахборот хизмати. Бунга истеъмолчи спирт маҳсулоти сўраганда унинг ўрнига дорихона ходими томонидан лосьон таклиф этилаётгани ҳақидаги мурожаатлар сабаб бўлган.
«Ўрганишларда 20 дан ортиқ дорихоналар қамраб олинди ва шундан тахминан 25 фоизида спирт сўралганда унинг ўрнига лосьон берилгани аниқланди. Шу билан бирга, дори воситаларини ишлаб чиқаришда ГДП сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим спирт ишлаб чиқарувчилар лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмагани уларни чалғитишга олиб келган», дейилади қўмита хабарида.
Маълумки, 70 фоизли тиббий спирт соғлиқни сақлаш соҳасида яъни
- инъекциялар олдидан терига ишлов бериш;
- асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш;
- яраларни даволаш;
- жарроҳлик амалиётларида қўлланади.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан:
- терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш,
- косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
Шу боис спирт ўрнига лосьон таклиф этилиши кутилган натижани бермаслиги ва истеъмолчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин.
Мавзуга оид
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:11 / 06.04.2026
Ун сотиш қоидаларини бузган 29 та корхона биржадан четлаштирилди
12:46 / 30.03.2026