Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда минглаб киши курдларни қўллаб-қувватлаш акцияларига чиқди
Германиянинг бир нечта шаҳарларида Суриядаги курдларни қўллаб-қувватлашга бағишланган намойишлар бўлиб ўтди, уларда минглаб киши иштирок этди. Айрим ҳолатларда полиция билан тўқнашувлар ҳам кузатилди. Ҳанноверда эса акция тарқатиб юборилди.
Сурия шимолида вазият кескинлашаётгани фонида Германиянинг бир нечта шаҳарларида курдларни қўллаб-қувватлашга бағишланган намойишлар ўтказилди. Уларда минглаб одам қатнашди. Энг йирик акциялар сешанба, 20 январ куни кечқурун Дортмунд, Франкфурт-Майн, Штутгарт, Ҳанновер ва Бремен шаҳарларида бўлиб ўтди.
Штутгарт ва Ҳанноверда юзини ниқоб билан беркитган намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан тўқнашувга киришди: улар полиция томон шишалар ва пиротехника отган, полиция эса жавобан қалампирли спрей қўллаган.
Ҳанноверда, полиция баҳолашича, кўчаларга камида 1600 нафар намойишчи чиққан. Икки соатдан кейин акция “нотўғри/номаълум тартибдаги хулқ-атвор” сабаб тарқатиб юборилган. Полиция ходимларига ҳужум қилгани учун икки киши ҳибсга олинган.
Дортмунд марказидаги намойиш “Бегуноҳ одамлар, тинч аҳоли ва болалар ўлдирилишига қарши” деган шиор остида ўтган. Унда иштирок этиш учун 400 киши рўйхатдан ўтказилган, аммо полиция маълумотига кўра, акциянинг энг қизғин пайтида қатнашчилар сони эълон қилинганидан 10 баробар кўп бўлган. Марш, асосан, тинч ўтган, лекин унинг четроқ ҳудудларида майда тўқнашувлар бўлган.
Франкфуртда намойишда тахминан 5000 киши, Бременда эса 2000 атрофида одам қатнашган.
Сурияда эса ҳукумат қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари бир неча кундан бери курдларнинг Сурия демократик кучлари (SDF) назорат қиладиган ҳудудлар томон илгариламоқда. Жанглар қайта бошланганидан кейин томонлар 20 январ кечқурун тўрт кунлик муддатга ўт очишни тўхтатиш бўйича келишган.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026