Ўзбек тадбиркорлари Тожикистонга экспорт қилаётган қурилиш материалларидан қўшимча божхона тўловлари ундирилаётганидан шикоят қилди. Буни эшитган бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев тегишли масъулларга Тожикистон томони билан бу масалани муҳокама қилиш топшириғини бериб, натижа бўлмаса Ўзбекистон жавоб чоралари кўриши мумкинлигини истисно этмади.
Бу ҳақда 17 январ куни тадбиркорларнинг ҳукумат аъзолари ва элчилар билан учрашувида сўз борди.
Учрашувда Knauf компаниясининг савдо директори Тожикистон, Туркманистон ва Кавказ мамлакатлари бозорларига маҳсулот экспорт қилишда муаммолар борлигини айтди.
“Маҳсулотларимизни Тожикистон бозорига экспорт қиламиз. Ҳамма ҳужжатларни тўлиқ тақдим қилишимизга қарамай, маҳсулотимизни захира усулида “растаможка” қилишади. Бу – маҳсулотимизнинг нархи бу бозорда 15 фоизга қиммат бўлишига олиб келяпти.
Туркманистон бозорига ҳам катта миқдорда экспортни амалга оширамиз. Янги инновацион маҳсулотларимизни у ерга олиб чиқиш, тақдимотларини ўтказиш учун ходимларимизга виза олишда ҳамиша қийналиб келганмиз. Бу масалага ҳам ечим бўлса, яхши бўлар эди.
Учинчи долзарб муаммо – Кавказ бозорига чиқиш учун логистика коридорларида нарх жуда қимматлиги. Биз қиммат транспорт сабабли бу бозорга чиқа олмаймиз”, деди Knauf вакили.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Тожикистондаги ҳолат ўзгармаса, Ўзбекистон томони ҳам жавоб чораларини кўриши мумкинлигини истисно этмади.
“Агар улар шундай қилаётган бўлса, биз ҳам чора кўришимиз мумкин. Улар 15 фоиз қўшишдими?» – сўради у.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Илёс Раҳимов вазиятга аниқлик киритди.
“
















