Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда фуқаролар тинчлигини бузган шахс бўйича текширув бошланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган ҳолат юзасидан Юнусобод туманида терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳолат фуқаролар тинчлигини бузиш билан боғлиқ.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг ўзга хонадон эшигини сабабсиз тақиллатиб, фуқароларнинг тинчлигини бузгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 январ куни тахминан соат 00:15 ларда Юнусобод тумани, 11-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида 1995 йилда туғилган, маст ҳолатда бўлган Т.И. шу уйда истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган С.И.нинг хонадон эшигини тортиб, қўнғироқни бир неча бор чалган ҳолда фуқароларнинг тинчлигини бузган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мавзуга оид
18:29
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
22:11 / 11.04.2026