Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 1,1 квадриллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,8 фоизга юқори экани қайд этилган.
Статистикага кўра, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 29,1 млн сўмни ташкил этган. Бу эса ҳудудларда ишлаб чиқариш салоҳиятининг босқичма-босқич ўсиб бораётганини кўрсатади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январ ҳолатига республикада 59,8 мингта саноат корхонаси фаолият юритаётгани маълум қилинган.
Саноат корхоналари сонининг ортиши ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни кучайтиришда муҳим омил ҳисобланади.














