Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк тижорат банкларини огоҳлантирди
Марказий банк 2026 йил 20 январ куни тижорат банкларига юборган хатда кредит (микроқарз) бўйича тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда қўлланаётган айрим чоралар “адолат ва мутаносиблик” тамойилларига зид бўлиши мумкинлигини қайд этган.
Фото: Kun.uz
Марказий банк регулятор сифатида тижорат банкларига хат йўллаб, кредит ёки микроқарз бўйича тўловлар кечикканда қўлланаётган айрим чора ва санкциялар юзасидан эътироз билдирган.
Таҳлиллар натижасида айрим банкларда қуйидаги ҳолатлар аниқлангани айтилган:
- кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкадан бир неча баробар оширилиб, айрим ҳолларда йиллик 150–180 фоизгача чиққани;
- фоиз тўлови кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
- кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланаётгани.
Марказий банк мижоз тўловни кечиктирганда банклар томонидан қўлланадиган чоралар банк учун “даромад манбаи” эмас, аксинча компенсацион характерга эга бўлиши кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, бундай ҳолатларда “адолат ва мутаносиблик” тамойилларига қатъий риоя қилиш зарурлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026