Россия армияси чоршанбага ўтар кечаси Киев ва Одессани ҳужумкор учувчисиз аппаратлар билан нишонга олди. Киев вилоятининг Белгород жамоатида кўп қаватли турар жой биносига берилган зарба натижасида икки киши ҳалок бўлган, деб хабар қилди вилоят ҳарбий маъмурияти (ВҲМ) раҳбари Николай Калашник.
Одессада дрон православ монастири ҳудудига тушгани қайд этилган, ёнғин чиққан. Маҳаллий ВҲМ раҳбари Олег Кипер маълумотига кўра, жабрланганлар йўқ.
Киевнинг Голосеевский туманида дрон парчалари йўлга тушган, шунингдек турар жой уйининг ойнали қисми ва том қопламасига зарар етказган. Шаҳар ҳокимияти ҲҲМ ишлагани ҳақида хабар берган.
27 январ куни Россия қўшинлари Харкив вилоятидаги Язиковое қишлоғи яқинида йўловчи поездга дронлар билан зарба берган. “Чоп — Харков — Барвенково” йўналиши бўйлаб кетаётган поездда зарба пайтида 200 нафардан ортиқ одам бўлган. Харкив вилояти прокуратураси хабарига кўра, иккита дрон йўналиш ёнига тушган, учинчиси эса вагонга тегган. Ёнғин чиққан. Камида беш киши ҳалок бўлгани маълум.












