Маълум қилинишича, бугун кундуз куни республика бўйича бир қатор ҳудудларда шамол кучайиши мумкин. Хусусан, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача етиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Кучли шамол вақтларида фуқаролардан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади: дарахтлар ва электр симлари атрофида узоқ турмаслик, енгил конструкцияли томлар ҳамда реклама баннерлари яқинида эҳтиёт бўлиш, автотранспорт ҳайдовчиларига эса йўлда тезликни меъёрда сақлаш тавсия этилади.








