Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиация кадрлари тайёрлаш тизими янгиланади: университет ва техникум ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда авиация соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Фуқаро авиацияси университети ва унинг қошида авиация техникумини ташкил этиш режалари тақдим этилди.
Тақдимотда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш, соҳадаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда замонавий мутахассислар тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгиланди. Янги университет ва техникум авиация соҳаси учун амалий ва назарий билимларни уйғунлаштирган таълим моделини жорий этади.
Маълум қилинишича, таълим муассасалари АҚШнинг Embry-Riddle ва Франциянинг ENAC каби етакчи халқаро авиация таълим марказлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Университетда борт кузатувчи, авиация техникаси бўйича мутахассис ва механиклар каби амалий касблар билан бир қаторда учувчилик, муҳандислик, ҳаво ҳаракати диспетчерлиги, бошқарув йўналишларида ҳам кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий дастурларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Йиғилишда таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнларини замонавий тренажёр ва лабораториялар билан жиҳозлаш, халқаро сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Президент таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:06 / 13.05.2026