Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импортга қарам иқтисодиётлар: кимлар етакчи?
Геосиёсий таранглик ортиб бораётган шароитда халқаро савдо тобора кўпроқ эътибор марказига тушмоқда, кўплаб давлатлар эса импорт манбаларини диверсификация қилишга интилмоқда.
Фото: AP
Шу билан бирга, импортга энг кўп қарам иқтисодиётлар, одатда, кичик орол давлатлари ёки денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар ҳисобланади. Масалан, Ҳонгконгда энергетик эҳтиёжларни қондириш учун истеъмол қилинадиган қазилма ёқилғининг 99 фоизи импорт қилинади. Куба эса ички ишлаб чиқариш паст бўлгани сабаб озиқ-овқатнинг 80 фоизигача қисмини четдан олиб киради.
Тақдим этилган инфографикада Жаҳон банки маълумотлари асосида импортнинг ЯИМга нисбати энг юқори бўлган мамлакатлар кўрсатилган. Жаҳон рейтингида Ҳонгконг етакчи бўлиб, бу ерда импорт ҳажми ЯИМнинг 178 фоизини ташкил қилади.

Дунёдаги энг гавжум денгиз ташиш узелларидан бири бўлган Ҳонгконгга улкан миқдорда товар кириб келади, уларнинг катта қисми кейинчалик қайта экспорт қилинади. Импорт тўлиқ қиймати бўйича ҳисобга олингани учун, бу ҳолат импортнинг ЯИМга нисбатини сезиларли равишда юқори кўрсатиб юборади.
Шу сабабли бошқа савдо-молия марказларида ҳам кўрсаткич юқори — Люксембург, Сан-Марино ва Сингапур шулар жумласидан.
Ҳаблардан ташқари, Науру, Сейшел ороллари ва Кирибати каби қатор кичик орол давлатларида ҳам импорт ҳажми ЯИМдан 100 фоиздан ортиқ экани қайд этилган. Умуман олганда, дунёда импортга энг боғлиқ 30 мамлакатнинг 26 тасида аҳоли сони 10 миллиондан кам.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ҳам, айниқса озиқ-овқат бўйича, импортга катта даражада боғлиқ бўлиб, бу мамлакатни таъминот занжирларидаги узилишларга нисбатан заиф қилади. Эътиборли жиҳати — БААда озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизигача қисми импорт қилинади.
Европада импортга энг боғлиқ мамлакатлар орасида денгизга чиқиш имкони бўлмаган Словакия ажралиб туради. У, шунингдек, танқисликнинг олдини олиш мақсадида Россия нефтини импорт қилишга қўйилган тақиқдан истисно олган кам сонли Европа давлатларидан бири бўлди, бунда мамлакат нефтининг 87 фоизи Россиядан келган.
Мавзуга оид
13:26 / 27.12.2025
Импортда энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 12,8 млрд доллар
21:05 / 14.05.2025
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди
21:27 / 14.09.2020
Импорт қилинадиган бензин нархи пасайиши кутилмоқда
22:07 / 20.08.2019