Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“3+1” ва “2+2”: Саффолк университети билан қўшма таълим лойиҳалари режалаштирилмоқда
Ўзбекистон дипломатлари University of Suffolk проректори Марек Хорнак билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони “дуал диплом” дастурларини 3+1 ва 2+2 тамойиллари асосида жорий этишга катта қизиқиш билдирди. Унга кўра, талабалар таълимнинг бир қисмини Ўзбекистонда, қолган қисмини эса Британияда ўқиб, икки томонлама диплом олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, талабалар ва мутахассислар учун амалиёт дастурларини ташкил этиш ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш таклиф этилди.
Учрашув якунида ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш дастурлари ва махсус тренинглар ўтказиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Таъкидланишича, мазкур ҳамкорлик юртимизда олий таълим сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, академик алмашинувни кенгайтириш ва кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, 2007 йилда ташкил этилган University of Suffolk'да ҳозирда қарийб 14 минг талаба таҳсил олмоқда. Университет амалий фанлар, бизнес бошқаруви, соғлиқни сақлаш, стоматология ва IT каби йўналишларда мутахассислар тайёрлайди.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026