Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 январ куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида нохуш ҳолат юз берган. Мактабнинг 10-синф ўқувчиси (2009 йилда туғилган) К.Е. мактаб йўлагида ҳушини йўқотган. Дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўқувчи вафот этган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар расмий текширувлар якунланганидан сўнг эълон қилиниши билдирилди.
Шу муносабат билан жамоатчиликдан текширув тугалланмагунча тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик, холислик ва қонун устуворлиги тамойилларига риоя қилиш сўралди.











