Қарорга кўра, юқори даромадли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида уста деҳқонларга:
- ҳар 10 та хонадонни ихтисослаштирганлиги учун — 2 млн сўм;
- маҳалладаги хонадонларнинг 30 фоизини ихтисослаштирганлиги учун — 75 млн сўм миқдорида субсидия ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, томорқа ва ижара ер майдонларидаги самарасиз эски боғларни реконструкция қилиш ва янги боғлар барпо этиш учун қуйидаги субсидиялар жорий этилади:
- сертификатли мевали кўчат нархининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир кўчат учун мева турига қараб 30 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- мева турига қараб ҳар бир ўрнатилган тиргак (устун) нархининг 50 фоизи, бироқ 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- ҳар бир сотихга ёмғир сувини йиғиш ва (ёки) томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 160 минг сўмгача.
Қарорда, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлар учун ҳам қўшимча қўллаб-қувватлаш белгиланган: томорқа ва ижара ерларни суғориш учун тик қудуқ бурғилаш ҳамда қуввати 10 кВт⋅соатдан кам бўлмаган қуёш панели ўрнатиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 200 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.
















