Бугун, 14 феврал куни соат 05:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Паркент кўчасида ресторан хонаси ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 05:16 да етиб борган. Ҳодиса жойида ўтказилган текширувда ресторан биноси ичидаги хонада скутер аккумулятори зарядланаётган вақтда электр симларида қисқа туташув содир бўлгани маълум бўлди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатда ёнғин содир бўлмаган.