Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзатом” ва Қозоғистон элчиси ядровий-экологик хавфсизлик масалаларини кўриб чиқди
18 феврал куни “Ўзатом” агентлиги директори А.Аҳмадхўжаев ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Атамқулов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Томонлар атом соҳасидаги ҳамкорлик, Жиззах вилоятида АЭС лойиҳаси ҳамда минтақавий ядровий-экологик хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда тинчлик мақсадларидаги атом энергетикаси соҳасида Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлигининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Жумладан, Жиззах вилоятида атом электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш ва минтақада ядровий ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Қозоғистон томони Ўзбекистоннинг Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига қўшилишини (2026 йил 7 февралдан кучга кирган) юқори баҳолаб, бу қўшни давлатлар учун муҳим ҳуқуқий кафолатларни яратишини ва мамлакатнинг халқаро хавфсизлик стандартларига содиқлигини тасдиқлашини таъкидлади.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар, радиоэкологик мониторинг, экология ва сув масалалари бўйича ахборот алмашиш, эҳтимолий фавқулодда вазиятларда тезкор хабар бериш ва чора кўриш механизмлари юзасидан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат идоралари ўртасида доимий ишчи алоқа каналини шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар атом энергетикаси бўйича минтақавий компетенциялар маркази доирасида қўшма таълим дастурлари, амалиётлар ва эксперт маслаҳатини ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Қозоғистон Атом энергияси агентлиги вакилларининг 2026 йилнинг III–IV чорагида “Ўзатом” агентлигига режалаштирилган ишчи ташрифи доирасида мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар минтақавий энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида очиқлик, шаффофлик ва ўзаро ишонч тамойилларига содиқлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026