Ўзбекистонда газ қазиб олиш миқдори 2026 йилда ҳам қисқариб, кейинги 4 йил давомида босқичма-босқич ўсиб бориши прогноз қилиняпти. Бу Ўзбекистон-2030 стратегиясида кўзда тутилган.
Янгиланган ҳужжатга кўра, жорий йилда 40,2 млрд куб метр газ қазиб олиниши кутиляпти. Бу 2025 йилга нисбатан 3,6 фоизга ёки 1,5 млрд куб метрга кам. Эътиборга молик яна бир жиҳат: ўтган йил якунларига кўра Миллий статистика қўмитаси газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 млрд куб метр сифатида кўрсатганди. Бу натижа 41,7 млрд куб метрга пасайтирилган.
Аввалроқ, 2024 йилда ҳам Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 44,6 млрд кубдан 41,3 млрд кубга камайтирилгани хабар қилинганди. Рақамларнинг бирдан ўзгариб қолгани бўйича расмийлардан изоҳ бўлмади.
Ҳисоб-китобларга кўра, кейинги 4 йил давомида газ қазиб олиш кўрсаткичлари қуйидагича ўзгаради:
- 2027 йил – 42,9 млрд куб (+6,7 фоиз);
- 2028 йил – 44,5 млрд куб (+3,7 фоиз);
- 2029 йил – 45,5 млрд куб (+2,2 фоиз);
- 2030 йил – 48,5 млрд куб (+6,6 фоиз).
Умуман олганда, 2026-2030 йиллар оралиғида газ қазиб олиш ҳажмини 20,6 фоизга ёки 8,3 млрд куб метрга ошириш режалаштириляпти.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида “табиий газ қазиб олиш ҳажмини йилига 62 млрд кубга етказиш” вазифаси қўйилганди.
Газ қазиб олиш
Ҳар қандай мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам табиий газ ресурслари стратегик аҳамиятга эга. Бу мамлакат иқтисодиёти, энергетик хавфсизлиги ва ташқи савдо балансига жуда катта таъсир кўрсатади. Охирги йилларда газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича ўзгарди:








