Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
Зиёратчилар учун белгиланган муҳим муддат ва чекловлар ҳақида маълумот берилди. Умра зиёратининг тўхтатилиши Ҳаж мавсуми бошланиши билан боғлиқ. Шу туфайли, Умра визасини расмийлаштириш 2026 йил 19 март куни якунланади.
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги «Умра–2026» мавсумида зиёратчилар учун белгиланган муҳим муддат ва чекловлар ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази. Жумладан, Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёрати вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан Умра зиёратини ният қилганлар сафар режасини тузишда қуйидагиларга амал қилиши лозим:
– Умра визасини расмийлаштириш 2026 йил 19 март куни якунланади;
– Хорижлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига кириши учун сўнгги муддат — 2026 йил 2 апрель;
– Барча зиёратчиларнинг Саудия Арабистонидан чиқиб кетиши учун охирги муддат — 2026 йил 18 апрель.
Виза муддатини бузиш ва унда белгиланган муддатдан ортиқча қолганлик учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026