Ўзбекистон | 15:40 / 21.02.2026
2344
1 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ходимлари куни номи ўзгаради: фармацевтлар ҳам қамраб олинади

Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида айрим қонунларга ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фото: Getty Images

Лойиҳага кўра, ноябр ойининг иккинчи якшанбасини «Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни» сифатида белгилаш таклиф этилмоқда. Шу тариқа амалдаги “Тиббиёт ходимлари куни” номи кенгайтирилиб, фармацевтика соҳаси вакиллари ҳам қамраб олинади.

Бунинг учун 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиш киритиш назарда тутилган.

Ҳужжатда фармацевтика соҳасининг замонавий тиббиётдаги ўрнини ҳисобга олиш, аҳолига сифатли фармацевтик хизмат кўрсатаётган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.

Шунингдек:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар қонун ижросини таъминлаши ва унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириши белгиланади;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради ҳамда давлат органларининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқилишини таъминлайди.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид