Жамият | 09:33 / 24.02.2026
2014
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ҳокимлик ходими ер майдонини сотиш ваъдаси билан пул олган вақтида ушланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси фермер хўжаликка тегишли ер майдонини сотиш бўйича келишув қилиб, ҳужжатларни “танишлари орқали расмийлаштириб бериш” эвазига пул олган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушлангани хабар қилинди.

Фото: ДХХ

Маълум қилинишича, бош мутахассис ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, аввалроқ 5 минг АҚШ долларини олган.

Қайд этилишича, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига қўшимча 700 АҚШ доллари талаб қилган. У жами 6 700 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид