Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
Маҳмуд Холбўтаев – пора олиш, талон-торож қилиш, ваколатидан четга чиқиш ва ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Зомин туман судининг ҳукмига асосан, у БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима тўлаши ва 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлай олмаслиги ҳам белгиланди. У билан бирга қўлга тушган ҳокимлик бош мутахассисига 7 йил берилди.
Фото: Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев коррупцион жиноятларда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Олий суд хабарига кўра, Зомин туман судининг 25 феврал кунги ҳукми билан, Холбўтаев Жиноят кодексининг:
- 167-моддаси (талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари,
- 206-моддаси (ваколатидан четга чиқиш) 1-қисми,
- 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди,
- 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд ҳукми билан, собиқ ҳокимга 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, БҲМнинг 150 баравари миқдорида жарима жазоси ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаган Н. И. (эркак, 1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 28,210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Н.И.га 2 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчилар тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳоким Маҳмуд Холбўтаев 2025 йил июл ойида 10 минг доллар пора олаётганда ушланганди. У билан бирга ҳокимлик ходими ҳам қўлга олинганди.
Холбўтаев Шароф Рашидов туманини 2019 йил 26 октябридан буён бошқариб келаётганди. У муқаддам Мирзачўл тумани ҳокими ва Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
15:55 / 24.02.2026
Қибрай тумани ҳокими ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди
09:01 / 22.02.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупциянинг олдини олиш бўйича жамоатчиликка мурожаат қилди
16:44 / 21.02.2026
Амалдорлар даромадини декларациялаш қонунини муҳокамага қўйиш Адлия вазирлигига боғлиқ эмаслиги айтилди
14:03 / 19.02.2026