Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида Onix автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси турли даражада тан жароҳати олган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиб, жабрланганларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳодисанинг аниқ сабаблари, тўқнашувга олиб келган ҳолатлар, шунингдек, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ҳаракат йўналишлари бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув амалга оширилмоқда.
Йўл ҳаракати қатнашчиларидан тезлик меъёрларига риоя қилиш, масофани сақлаш, тунги вақтда эҳтиёткорликни ошириш ҳамда ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.











