Жамият | 11:21
577
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон помидор экспортини қисқартирди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга жами 45,2 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда помидор экспорти қиймати 36 млн АҚШ долларини ташкил этган. Экспорт географияси 12 та давлатни қамраб олган.

Ҳисоботга мувофиқ, Ўзбекистон помидорининг асосий харидори Россия бўлиб, ушбу давлатга 32 786 тонна маҳсулот етказиб берилган. Шунингдек, Қозоғистонга 6 850 тонна, Қирғиз Республикасига 5 115 тонна помидор экспорт қилинган.

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларига 325,8 тонна, Тожикистонга 48,2 тонна, бошқа давлатларга эса 81,6 тонна маҳсулот етказиб берилган.

Мутахассислар фикрича, экспорт ҳажмидаги пасайиш ташқи бозор конъюнктураси, логистика харажатлари ва ички бозордаги талаб омиллари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид