2026 йил 27 феврал куни соат 10:30 лар атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, ТҲАЙ кўчасида тўртта транспорт воситаси — «КАМАЗ», HOWO, Cobalt ва Spark ўзаро тўқнашди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






