Эроннинг Форс кўрфази мамлакатларига зарба бериши муносабати билан бу давлатлар Эронга зарба бериш учун АҚШга ўз ҳудудларидан фойдаланишига рухсат бериши мумкин, деб ёзмоқда The Economist нашри Саудия Арабистонидаги манбасига таяниб.

«Қироллик саройига яқин саудияликнинг сўзларига кўра, Форс кўрфази мамлакатлари Америкага уларнинг ҳудудларидан Эронга зарба беришига қўйилган чекловни олиб ташлашлари мумкин: Эрон уларга ҳужум қилдими, демак, улар ҳам кимнингдир томонига ўтишади», — дейилади газетада берилган хабарда.

Нашр шунингдек, Форс кўрфази мулозимлари орасида қарама-қаршилик мавжудлигини ҳам ёзган: қайд этилишича, айримлар ҳали ҳам дипломатик келишувларга умид қилмоқда, бошқалар эса ортга йўл қолмади деб ҳисобламоқда.

28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга зарбалар берди. Эрон бунга жавобан Исроил ва АҚШнинг ҳарбий базалари жойлашган Баҳрайн, Кувайт, Қатар ва БААга ракета зарбалари йўллади.