Ўзининг самарали меҳнати, бой билим ва тажрибаси билан мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” фахрий унвони билан

  • Бобомуродова Хосият - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Меҳнат шуҳрати” ордени билан

  • Кариева Бернара Рахимовна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори;
  • Тошова Мойра Набиевна - Бухоро шаҳридаги «Шайхул Олам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти;
  • Тошпулатова Клара Бекпулатовна - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг техник бўлими стандартлаш бўйича етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти;
  • Халикова Мукаддас Шамаксудовна - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри;

Дўстлик” ордени билан

  • Абдрасулиева Жузимгул Матековна - Чимбой туманидаги «Гужимли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Алиева Зафара Жумабаевна - Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг амалий санъат ашёлари бўйича эксперти;
  • Ахмеджанова Насиба Муратовна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлмаштаъмир» акциядорлик жамияти электр машина цехи изоляция устаси;
  • Ахмедова Зарифа Нишоновна - Шароф Рашидов туманидаги «Зомин асали» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти;
  • Бакиева Нарзинисо Мирзоевна - Бекобод туманидаги «Боқиева Назира» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти;
  • Бердиева Барно Саитназаровна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси;