Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий ОАВ вакиллари билан учрашди. Элчига кўра, АҚШ ва Исроилнинг ҳужуми – ғирромлик. Чунки ҳали музокаралар давом этиб турган, АҚШ вице-президенти минтақага келиши кутилаётган бир онда қўққисдан ҳужум бошланган. Ҳеч қайси давлатдан ёрдам сўрамадик, охиригача курашамиз, дея қўшимча қилди Искандарий.
Сўзи бошида Эрон элчиси бу АҚШ ва Исроилга қарши эмас, бутун тафаккурга қарши уруш эканини айтди.
“Мен шуни фахр, ифтихор билан айтишим мумкинки, биз ҳеч қайси давлатдан ёрдам сўрамадик. Биз ўзимизни мудофаа қила оладиган кучга эга деб ҳисоблаймиз. Ҳозир Америка ва Исроил билан урушмаяпмиз, тафаккур билан урушяпмиз. Яъни ҳамма нарсани ўзиники қилишни истайдиган бир тафаккурга қарши курашяпмиз. Биз, албатта, қийинчиликларга учраймиз, лекин бу қийинчиликлардан ўтиб кетамиз”, - дейди элчи Муҳаммад Али Искандарий.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари минтақада ҳарбий можаро бошлангач ҳарбий базалар сақлангани боис ракета ҳужумларига учраган араб мамлакатларига ҳамдардлик билдирди. Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси эса президент Шавкат Мирзиёев олий раҳнамо Али Хоминаий вафоти муносабати билан ҳамдардлик хати йўллаганини маълум қилди. Элчига кўра, ўзбек халқи ва расмий Тошкент Эрон билан бирдам.
Kun.uz элчидан инсоний талафотлар хусусида сўради, чунки бу урушнинг бўлиши муқаррар эди ва томонлар буни биларди. Узоқ ва пухта тайёргарлиги сабаб Исроил аҳолисини ҳужумлардан аввал бомбапаноҳларга юбораётгани сабаб у ерда инсоний талафотлар кам. Бироқ Эронда кўпроқ одамлар нобуд бўлмоқда. Элчи бу вазиятга ўз изоҳини бериб ўтди.
“Бизнинг олдимизда бутун бошли АҚШ, Исроил ва бутун Ғарб коалицияси турибди. Уларнинг ҳаммаси 1945 йилдан бери Исроилни қўллаб келади. Масалан, яқинда ҳам 50 миллиард доллар ёрдам беришди Исроилга. Биргина Американинг бир йиллик ҳарбий бюджетининг ўзи бизнинг бутун мамлакатимизнинг бюджетидан бир неча баравар каттароқ. Ҳатто бутун бошли Эрон бўйлаб ҳам аҳолини ҳимоя қилиш учун биз бомбапаноҳлар қуриб чиққан тақдирда ҳам уларга ета олмас эдик. Ҳозир Эрон халқи мана шу ҳужумлар бўлаётган пайти уйларига, пана жойларга яширинишнинг ўрнига кўчага чиқиб намойиш қилишяпти. Уларнинг уйлари ёмон эмас. Албатта, улар уйда ўтирса, кўчадан кўра хавфсизроқ бўлади. Лекин улар ўзининг ҳаққини талаб қилиб, кўчага чиқишяпти. Иккинчи масала — бу ёрдам бериш масаласи. Масалан, бизда қаергадир бир бомба келиб тушса, ўша одамлар ёрдам бериш учун, вайроналар тагида қолган одамларни чиқариб олиш учун тўпланиб боришади. Америкаликлар буни кутиб туришади-да, ўша одам тўпланган жойга яна иккинчи зарбани беришяпти”, -

















