Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
Дубай шаҳрида вазият нисбатан барқарорлашгани ва ҳаво ҳудуди очилгани муносабати билан Дубай – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда.
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, айни вақтда Дубай – Тошкент йўналишида авиақатновлар UzAirways, CentrumAir ва Qanotsharq авиакомпаниялари орқали амалга оширилмоқда.
Маълум қилинишича, 5–6 март кунлари UzAirways авиакомпанияси рейслари ҳамда 6 март куни CentrumAir рейси Тошкентга бўш ўринлар билан қайтган.
Шунингдек, сўнгги кунларда FlyDubai ва Air Arabia авиакомпаниялари орқали чипта олган, аммо рейслари бекор қилинган ёки кечиктирилгани сабабли Дубайда қолиб кетган юртдошлар ўз тур-операторлари ёки авиакомпаниялар билан боғланиб, кунлик амалга оширилаётган рейслар орқали Ўзбекистонга қайтиш имкониятидан фойдаланиши мумкин.
Бош консулхона ходимлари юртдошлар мурожаатларини қабул қилиш ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида тун-у кун ишлашда давом этаётгани таъкидланди.
Шу билан бирга, фуқароларга вазият бўйича фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларга таяниш, тасдиқланмаган маълумотлар ва турли миш-мишларга ишонмаслик тавсия этилди.
https://t.me/TIVmatbuot/893
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026